«Арсенал» «Челси» Касадо учун курашади
“Барселона” ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини Европанинг кўплаб жамоаларининг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбага кўра, Англиянинг икки топ клуби — “Арсенал” ҳамда “Челси” жамоалари 21 ёшли футболчига жиддий қизиқмоқда.
Касадо ва “Барселона” ўртасида тузилган шартномада футболчининг товон пули 100 миллион евро этиб кўрсатилган. Шунга қарамай, “кўк-анорранглилар” ёзги трансфер ойнасида молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида футболчини арзонроқ нархда қўйиб юборишга тайёр.
Марк Касадо “Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 6 голли узатма ёздириб қўйган.
Ярим ҳимоячининг “Барселона” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 30 миллион еврога баҳолаган.