locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Букайо Сака билан янги узоқ муддатли шартнома бўйича келишувга эришди

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги битим 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Букайо Сака билан янги узоқ муддатли шартнома бўйича келишувга эришди
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби Букайо Сака билан 2030 йилгача мўлжалланган янги узоқ муддатли шартнома борасида музокараларни якунлаш арафасида. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ҳамкорликни давом эттиришига ишонч билдирган, бироқ музокаралар ҳали тўлиқ якунланмаган. Клуб раҳбарияти Сака янги битимни жорий йил охиригача имзолашига умид қилмоқда.

24 ёшли англиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Жорий мавсум Сака барча мусобақалар доирасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди.

Transfermarkt портали эса унинг бозор қийматини 140 миллион евроға баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг