locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Arsenal” Бруно Гимараеш учун 93 млн евро тўлашга тайёр

28 ёшли футболчи фаолиятини лондонликлар сафида давом эттиришга қарши эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

TEAMtalk хабарига кўра, “Arsenal” “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси Бруно Гимараеш трансфери учун 93 миллион евро тўлаш орқали келишувга эришиш мумкин деб ҳисобламоқда. Лондон клуби бразилиялик футболчини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадлардан бири сифатида кўрмоқда.

Манбага кўра, “Arsenal” футболчи билан шахсий шартлар борасида келишувга эришган. Энди клуб “Ньюкасл”ни трансфер суммаси бўйича кўндириш устида ишламоқда. Бироқ инглиз клуби ҳозирча Гимараешни 100 миллион фунт атрофида баҳоламоқда ва уни қўйиб юборишга шошилмаяпти.

28 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячи “Arsenal”га ўтишга қарши эмаслиги айтилмоқда. Энди трансфернинг амалга ошиши икки клуб ўртасидаги музокаралар натижасига боғлиқ.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг