locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Браим Диас учун курашда етакчилик қилмоқда

Марокашлик футболчи ҳозирда «Реал» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби Мадриднинг «Реал» ҳужумчиси Браим Диасга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Лондонликлар Марокаш терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолаш пойгасида асосий номзод бўлиб турибди. «Тўпчилар» ёзги трансфер ойнаси арафасида таркибни айнан Диас ҳисобига кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «Реал» Англия Премьер-лигаси клубларидан бир нечта таклиф олган ва муносиб таклиф тушса, футболчини сотишга тайёр. Испания гранди Диаснинг нархи борасидаги ўз талабларига жавоб берадиган ҳар қандай таклифни тинглашга очиқ эканини билдирган.

Шунингдек, Англиянинг бошқа етакчи клублари, жумладан, «Тоттенхем» ва «Ньюкасл Юнайтед» ҳам Браим Диас атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг