locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» «Боруссия Д» футболчисини 29,9 млн евроға сотиб олиши мумкин — Bild

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси чап қанот ҳимоячиси Даниел Свенссонга қизиқиш билдирмоқда. «Асаларилар» 23 ёшли футболчини 26 миллион фунт стерлингга (29,9 млн евро) сотишга тайёр. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, швед футболчиси учун курашда «канонирлар»га «Лидс Юнайтед» ва Миланнинг «Интер» клублари рақобат туғдириши мумкин.

Таъкидланишича, Свенссоннинг «Арсенал»га эҳтимолий ўтиши жамоанинг ёш иқтидори Майлз Льюис-Скеллининг келажагини сўроқ остида қолдириши мумкин.

Жорий мавсумда Свенссон барча мусобақаларда 30 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, ҳимоячининг айни дамдаги бозор қиймати 22 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг