locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» биринчи, «Барселона» тўртинчи, «Реал» эса тўққизинчи — Goal нашри Чемпионлар Лигаси фаворитлари рейтингини янгилади

«Канонирлар» ушбу турнирда бирон марта ҳам ғалаба қозонмаган бўлса ҳам, асосий фаворит мақомини сақлаб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Нуфузли Goal портали мутахассислари Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал қуръасидан сўнг турнир ғолиблиги учун асосий даъвогарлар рейтингини янгилади. Шаклланган турнир сеткаси рейтингдаги ўринларга жиддий таъсир кўрсатди.

Рейтингнинг юқори икки поғонасини ҳамон «Арсенал» ва «Бавария» эгаллаб турибди. «Канонирлар» ҳали бирор марта ушбу турнирда ғолиб чиқмаганига қарамай, асосий фаворит мақомини сақлаб қолган.

1/8 финалда «Галатасарой»га қарши баҳс олиб борадиган «Ливерпуль» учинчи ўринга кўтарилди. Кучли бешликни эса «Барселона» ва «Манчестер Сити» якунлаб берган.

Goal талқинига кўра ЧЛ фаворитлари (Топ-10):

  1. «Арсенал»
  2. «Бавария»
  3. «Ливерпуль»
  4. «Барселона»
  5. «Манчестер Сити»
  6. «ПСЖ»
  7. «Атлетико» Мадрид
  8. «Спортинг»
  9. «Реал» Мадрид
  10. «Челси»

Қизиқарли жиҳати шундаки, 1/8 финалда «Манчестер Сити» билан тўқнаш келадиган турнирнинг амалдаги ғолиби — «Реал» рейтингда 9-ўрингача пасайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг