locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” “Бавария” ҳимоячисини трансфер қилишни режалаштирмоқда

Жанубий кореялик футболчи қишки трансферлар ойнаси учун лондонликларнинг эҳтимолий номзодлари қаторидан жой олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ҳимоячиси Ким Мин Жэни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Жанубий кореялик футболчи қишки трансферлар ойнаси учун лондонликларнинг эҳтимолий номзодлари қаторидан жой олган. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Арсенал”нинг футболчига қизиқиши ҳимоя чизиғидаги жароҳатлар билан боғлиқ. Хусусан, Пьерро Инкапие­нинг сафдан чиқиши жамоани қўшимча марказий ҳимоячи излашга ундаган. Ким Мин Жэ эса жисмоний имкониятлари ва халқаро тажрибаси билан клуб эътиборини тортган.

Фалкнинг таъкидлашича, “Арсенал”нинг скаутлар бўлими раҳбари Мауритсио Микели аввалроқ “Наполи”да ишлаган вақтида ҳам кореялик ҳимоячининг салоҳиятини юқори баҳолаган. “Бавария” эса муносиб таклиф тушса, футболчининг трансферини кўриб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, 29 ёшли Ким Мин Жэ 2023 йилда Италиянинг “Наполи” клубидан “Бавария”га ўтган. У Жанубий Корея терма жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Ҳозирча “Арсенал” футболчи учун расмий таклиф юборгани маълум эмас.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг