«Арсенал» Бастонига қизиқиш билдирмоқда
Лондоннинг «Арсенал» клуби Миланнинг «Интер» жамоаси марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, инглиз клуби раҳбарияти бош мураббий Микел Артетанинг тактик услуби Бастонининг кучли жиҳатларига тўла мос келади, деб ҳисобламоқда.
«Интер» клуби эса футболчи бўйича 90–100 млн евродан бошланадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Ҳимоячининг миланликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот ўрнида, Бастони 2017 йилнинг август ойида «Аталанта»дан 31 млн евро эвазига «Интер» сафига ўтган эди. Жорий мавсумда у клуб миқёсида барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 80 млн евросни ташкил этади.