«Арсенал» Англия Кубоги рекордини ўрнатди
«Канонирлар» «Уиган Атлетик»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
ФОТО: Getty Images
Англия Кубоги доирасида бўлиб ўтган учрашувда «Арсенал» «Уиган Атлетик» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Лондонликлар ўйиннинг дастлабки 30 дақиқасидаёқ рақиб дарвозасига тўртта тўп киритишга муваффақ бўлишди.
Opta Sports маълумотларига кўра, «Арсенал» мазкур турнир тарихида (1992/93-йилги мавсумдан буён) учрашувнинг дастлабки ярим соатида рақиб дарвозасини тўрт бор ишғол қилган илк Премьер-лига жамоасига айланди.
Ҳозирги вақтда «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида ҳам пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити» «канонирлар»дан тўрт очко орқада қолмоқда. Лондонликлар навбатдаги учрашувини шу чоршанба куни меҳмонда «Вулверхэмптон»га қарши ўтказишади. Мазкур баҳс АПЛ доирасида бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист