locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Англия футболи тарихига кирди

Лондонликлар Лига Кубоги доирасида «Брайтон»ни мағлуб этишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арсенал» Англия футболи тарихига кирди
ФОТО: Getty Images
Англия Лига кубоги
29.10.2025, Як.
Арсенал
2
Брайтон
0

Лондоннинг «Арсенал» клуби ўз майдонида бўлиб ўтган Англия Лига Кубогининг тўртинчи босқичида «Брайтон»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Англия футболи тарихида янги рекорд ўрнатди.

Статистик маълумотларни тақдим этувчи Opta Sport портали ёзишича, «канонирлар» Англия олий дивизиони тарихида бир ой ичида олти та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида гол ўтказиб юбормаган илк жамоа бўлди.

Аввалроқ «Арсенал» Англия Премьер-лигасида «Кристал Пэлас» (1:0), «Фулхэм» (1:0) ва «Вест Хэм» устидан ғалаба қозонган эди.

Шунингдек, Чемпионлар лигасида лондонликлар «Атлетико» (4:0) ҳамда «Олимпиакос»ни (2:0) мағлуб этишган, Лига Кубогида эса «Брайтон»дан (2:0) устун келишди.

Шу тариқа, Микел Артета шогирдлари бир ой давомида ўтказилган барча олти та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб, тарихий натижага эришди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг