locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» ҳамон АПЛда чемпионлик учун асосий даъвогар (Opta)

Беш турдан кейин АПЛ жадвалида «Манчестер Сити» пешқадам.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Арсенал» ҳамон АПЛда чемпионлик учун асосий даъвогар (Opta)
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасида дастлабки беш тур якунларига кўра, Opta суперкомпьютери 2026/27 йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли бўйича ҳисоб-китобларни янгилади.

Opta ҳисоб-китобига кўра, амалдаги чемпион «Арсенал»нинг чемпионликни ҳимоя қилиш имконияти 43,52 фоиз деб баҳоланмоқда. Дастлабки баҳолашда ушбу кўрсаткич 38 фоизни ташкил этган эди.

Иккинчи кўрсаткич «Манчестер Сити»га тегишли бўлиб, Манчестер клубининг чемпионлик эҳтимоли қарийб 41 фоизга тенг. «Ливерпуль» учун мазкур кўрсаткич 4,4 фоиз деб қайд этилган.

«Челси»нинг чемпионлик эҳтимоли 1 фоиз, «Манчестер Юнайтед»ники эса 0,9 фоиз атрофида баҳоланган.

Шу билан бирга, суперкомпьютер ҳисоб-китоби турнирдаги амалдаги ҳолатдан фарқ қилиши мумкин. Беш турдан кейин АПЛ жадвалида «Манчестер Сити» пешқадам бўлиб, «Арсенал»дан 3 очко олдинда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг