locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” 2014 йилдан бери “Манчестер Сити” устидан энг йирик ғалабасини қайд этди

Қизиғи, 2014 йилдаги учрашув ҳам Англия Суперкубоги доирасида бўлиб ўтган ва ўшанда ҳам “Арсенал” “Манчестер Сити”ни айнан 3:0 ҳисобига енгган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” Англия Суперкубоги баҳсида “Манчестер Сити”ни 3:0 ҳисобига мағлуб этиб, янги мавсумдаги илк совринини қўлга киритди. Лондонликлар учрашув давомида рақиб дарвозасига учта жавобсиз гол уриб, ишончли ғалабага эришди.

Ушбу натижа “Арсенал”нинг “Манчестер Сити” устидан сўнгги 12 йил ичидаги энг йирик ғалабаси бўлди. Лондон клуби “шахарликлар”ни охирги марта бундай йирик ҳисобда 2014 йилда мағлуб этган эди.

Қизиғи, 2014 йилдаги учрашув ҳам Англия Суперкубоги доирасида бўлиб ўтган ва ўшанда ҳам “Арсенал” “Манчестер Сити”ни айнан 3:0 ҳисобига енгган. Орадан 12 йил ўтиб лондонликлар худди шу турнирда ва худди шу ҳисоб билан рақибидан устун келди.

Маълумот учун, “Арсенал” янги Англия Премьер-лигаси мавсумидаги илк учрашувини 21-август куни “Ковентри”га қарши ўтказади. “Ковентри” чорак асрлик танаффусдан сўнг яна Англия футболининг юқори дивизионига қайтди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг