«Арсенал» 18 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи
Мбемба Париж клубини тарк этишга яқин.
ФОТО: Getty images
Лондоннинг «Арсенал» клуби ПСЖ ёшлар жамоасининг 18 ёшли чап қанот ҳимоячиси Эммануэль Мбембани текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Le Parisien нашрининг хабарига кўра, футболчига биринчи профессионал шартнома таклиф қилинганига қарамай, у Париж клубини тарк этишга яқин.
Манбага кўра, Мбембанинг ПСЖ билан 2024 йилда тузилган ёшлар шартномаси шу ёзда тугайди, «Арсенал» эса футболчига ўз таклифини билдирган. Хабар қилинишича, Англия чемпионлари якунланган мавсумда уни бир неча бор кузатган.
Шунга қарамай, ёш францияликнинг Англия Премьер-лигасида ўйнаши учун терма жамоадаги ўйинлари сони етарли эмас, бу эса, агар трансфер амалга ошса, «канонирлар»ни уни бошқа лигага ижарага беришга мажбур қилиши мумкин.