locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» 17 ёшли австриялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда

Шунингдек, «Астон Вилла» ва «Брайтон» ҳам ёш футболчининг ривожланишини кузатмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Арсенал» «Штурм»нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Вайнхандлга қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби футболчини қишки трансфер ойнасида қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, «Астон Вилла» ва «Брайтон» ҳам ёш футболчининг ривожланишини кузатмоқда. Бу ҳақда CaughtOffside’нинг Daily Briefing лойиҳаси хабар бермоқда.

Манбага кўра, ушбу уч клуб скаутлари Вайнхандлнинг «Рапид» ва ЛАСКка қарши ўйинларини стадиондан кузатиб, унинг ҳаракатлари бўйича батафсил ҳисобот тайёрлаган. «Арсенал» футболчини узоқ муддатли лойиҳа учун истиқболли вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

«Штурм» бош мураббийи Фабио Инголич эса трансфер миш-мишларига хотиржам муносабат билдирди. Мутахассис Вайнхандлни жуда иқтидорли футболчи деб атаб, унинг 17 ёшида халқаро тажрибага эга футболчидек ўйнаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, мураббий клуб футболчини ҳозирча таркибнинг муҳим қисми сифатида кўраётганини айтди.

Маълумот учун, Вайнхандл жорий мавсумда «Штурм» асосий жамоасида мунтазам майдонга тушмоқда. Айрим манбаларда унинг эҳтимолий трансфер қиймати 17–20 миллион фунт атрофида баҳоланмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг