locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Арсенал” 0:3 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогар

Модель Лондон клубининг мавсум якунида титулни қўлга киритиш эҳтимолини 43,52 фоиз деб баҳолаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Арсенал” Англия Премьер-лигасининг 5-турида “Брайтон”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, Opta суперкомпьютери ҳисоб-китобларига кўра чемпионлик учун энг юқори имкониятга эга жамоа бўлиб қолмоқда. Модель Лондон клубининг мавсум якунида титулни қўлга киритиш эҳтимолини 43,52 фоиз деб баҳолаган. Бу ҳақда Sports Illustrated хабар бермоқда.

Мавсум бошланишидан аввал “Арсенал”нинг чемпионлик имконияти 38 фоизга баҳоланган эди. Ҳозирги ҳисоб-китобда бу кўрсаткич 43,52 фоизга кўтарилган. “Манчестер Сити” эса 40,96 фоиз билан иккинчи ўринда турибди. Opta модели “Арсенал” мавсумни 76,06, “Сити” эса 75,64 очко билан якунлашини прогноз қилмоқда.

Микель Артета жамоаси дастлабки тўрт турда максимал натижа қайд этган, бироқ “Брайтон”га қарши сафар учрашувида 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. “Манчестер Сити” эса беш турдан сўнг 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, “Арсенал” 12 очко билан ундан уч очко ортда бормоқда.

Маълумот учун, Opta суперкомпьютери “Ливерпуль”нинг чемпионлик имкониятини 4,44 фоиз, “Брайтон”никини 3,90 фоиз, “Челси”никини 1,03 фоиз деб баҳолаган. “Манчестер Юнайтед”да эса бу кўрсаткич 0,92 фоизни ташкил этмоқда. Ҳисоб-китоблар мавсумнинг қолган учрашувларини минглаб симуляциялар орқали моделлаштириш асосида шакллантирилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг