locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арсен Венгер ЖЧ-2026 фаворити қайси жамоа эканлигини айтди

Бу галги мундал океан ортида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Собиқ «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг асосий фаворити сифатида Франция миллий жамоасини кўрсатди. Венгернинг айтишича, турнирда ғалаба қозониш учун энг катта имконият айнан французларда.

«Мен имкони борича объектив бўлишга ҳаракат қиламан, лекин Франция битта сабабга кўра асосий фаворит: унда бошқа ҳеч бир мамлакатда бўлмаган даражада жаҳон даражасидаги ҳужумчилар бор. Бу эса жуда катта аҳамиятга эга бўлади», — дейди Венгер.

2026 йилги Жаҳон чемпионати финали Нью-Йорк яқинидаги Ист-Ратерфорд шаҳрида жойлашган «MetLife» стадионида ўтказилади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони — Аргентина миллий жамоаси.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг