locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арсен Венгер ФИФА лойиҳасига алоқадор эмаслигини маълум қилди

Франциялик мутахассис лойиҳани бекор қилиш қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

ФИФАнинг глобал футболни ривожлантириш бўйича директори Арсен Венгер Жаҳон чемпионати тижорий ҳуқуқларини сотиш билан боғлиқ FIFA Forward Enterprise лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этмаганини билдирди. Унинг айтишича, мазкур ташаббус ҳақида илк бор оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлган.

Венгер ФИФАда ўйин маълумотларини таҳлил қилиш, онлайн машғулот маркази фаолияти, 60 та мамлакатдаги футбол академиялари ва ёшлар мусобақаларини ривожлантириш билан шуғулланишини таъкидлади. Шунингдек, у IFABнинг техник маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият олиб боради.

Франциялик мутахассис лойиҳани бекор қилиш қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Унинг фикрича, ФИФА мустақил ташкилот бўлиб қолиши ҳамда футбол манфаатларига ошкоралик, ҳалоллик ва масъулият билан хизмат қилиши керак.

Маълумот учун, мазкур лойиҳа Жаҳон чемпионати тижорий ҳуқуқларини бошқариш учун янги тузилма ташкил этишни назарда тутган эди. Футбол конфедерацияларнинг кескин танқиди ва айрим УЕФА аъзолари томонидан билдирилган бойкот таҳдидларидан сўнг ФИФА президенти Жанни Инфантино режадан воз кечган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг