locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳарри Кейн Жаҳон ва Европа чемпионатлари саралаш босқичи тўпурарига айланди

Англиялик ҳужумчи ўз ҳисобига жами 40 та гол ёздириб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳарри Кейн Жаҳон ва Европа чемпионатлари саралаш босқичи тўпурарига айланди
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн Жаҳон ва Европа чемпионати саралаш босқичларида энг кўп гол урган футболчи сифатида қайд этилди.

2019 йилдан буён форвард йирик турнирлар саралаш ўйинларида 40 та гол урди, бу Европа терма жамоалари ўйинчилари ичидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Португалия

миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳисобида эса 32 та гол бор.

Англия миллий жамоаси «К» гуруҳида барча 8 та учрашувини ғалаба билан якунлаб, 24 очко тўплади ва ЖЧ-2026'га йўлланма олди. Амалдаги жаҳон чемпиони эса Аргентина миллий жамоаси ҳисобланади.

2022 йилги турнир финалида Аргентина ва Франция миллий жамоалари майдонга тушган. Асосий вақт 3:3 ҳисобида якунланган бўлса, пеналтилар сериясида Аргентина 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг