locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳарри Кейн Тухельнинг ишига баҳо берди

Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳарри Кейн Тухельнинг ишига баҳо берди
ФОТО: Getty images

Англия миллий жамоаси сардори Ҳарри Кейн бош мураббий Томас Тухельнинг илк йирик мусобақадаги фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу унинг биринчи йирик турнири эди. Ўйлайманки, у жамоа, бутун мусобақа давомидаги жараёнлар, сафарлар, ўйинлар ва бу даражада иштирок этиш учун нималар талаб қилиниши, шунингдек, босимни қандай енгиш кераклиги ҳақида жуда кўп нарсани ўрганди», — деди Кейн. BBC унинг сўзларини келтирмоқда.

Томас Тухель Англия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига 2025 йилнинг 1 январь куни тайинланган эди. 2026 йилги жаҳон чемпионати немис мутахассиси учун миллий жамоа бошқарувидаги илк йирик халқаро мусобақа бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг