locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳарри Кейн «Тоттенхэм»ни АПЛда жон сақлаб қолгани билан табриклади

«Шпорлар» сўнгги турдаги ғалаба эвазига Премьер-лигада қолишни уддалади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн ўзининг собиқ жамоаси «Тоттенхэм»ни Англия Премьер-лигаидаги мавсумни муваффақиятли якунлагани билан табриклади.

«Тоттенхэм» чемпионатнинг сўнгги, 38-турида «Эвертон» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, АПЛда жон сақлаб қолди. Лондонликлар 38 ўйиндан сўнг 41 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 17-ўринни эгаллашди ва хавфли зонанинг икки очкога олдинга чиқишди.

«Клубдаги барчани, айниқса мухлисларни табриклайман — сўнгги турда ажойиб кураш ва керакли натижа қайд этилди!» — дейилади Кейннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдирган хабарда.

Ҳарри Кейн 2011 йилдан 2023 йилнинг август ойигача «Тоттенхэм» шарафини ҳимоя қилган. Ушбу давр мобайнида у уч марта — 2015, 2021 ва 2023 йилларда клубда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг