Ҳарри Кейн Роберт Левандовскининг рекордини такрорлади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чемпионлар Лигаси яримфиналида «ПСЖ»га қарши жавоб баҳсида (1:1) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шу тариқа, инглиз футболчиси мюнхенликларнинг собиқ форварди Роберт Левандовски томонидан ўрнатилган бир мавсумдаги голлар сони бўйича рекордни такрорлади.
Кейн жорий мавсумда «Бавария» сафида барча турнирлар доирасида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 55 та гол уришга муваффақ бўлди. Польшалик ҳужумчи ҳам 2019/2020 йилги мавсумда айнан шунча гол урган эди, бироқ унга бу натижа учун битта кам ўйин кифоя қилган.
Таъкидлаш жоизки, «Бавария» мавсум якуннига қадар Бундеслигада яна иккита учрашув ўтказади, шунингдек, Германия кубоги финалида «Штутгарт» билан куч синашади. Агар Ҳарри Кейн ушбу баҳсларнинг бирортасида рақиб дарвозасини ишғол қила олса, XXI асрда «Бавария» сафида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи сифатида янги рекорд ўрнатади.