Ҳарри Кейн «Йил одамӣ» мукофотига сазовор бўлди — Kicker
Ушбу соврин 1990 йилдан бери тақдим этилади.
ФОТО: Getty Images
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Kicker журнали талқинига кўра «Йил шахси» мукофотига сазовор бўлди.
Мазкур соврин Германия футболидаги энг ёрқин шахсларга топширилади. Ушбу мукофот 1990 йилдан буён тақдим этиб келинади ва аввал «Йил одамӣ» номи остида танилган.
Кейн 2023 йил ёзида Лондоннинг «Тоттенхэм» клубидан «Бавария» сафида қўшилди. Жорий мавсумда у Мюнхен жамоаси сафида Германия Бундеслигасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол ва учта голли узатма муаллифига айланган.
Чемпионлар лигасида ҳужумчи олти баҳсда иштирок этиб, бешта гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Германия кубогида бешта, мамлакат Суперкубогида эса битта гол мавжуд. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист