locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳарри Кейн бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича шахсий рекордини янгилади

«Бавария» ҳужумчиси «Боруссия»га қарши ўйинда дубль қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Бундеслиганинг 24-туридан ўрин олган Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши баҳсда (3:2) дубль қайд этди ва клуб миқёсида бир мавсумда урилган голлар сони бўйича ўзининг шахсий рекордини янгилади.

Opta Sport статистика портали маълумотига кўра, барча турнирларда урилган жами 45 та гол инглиз футболчиси учун фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, у бундан олдинги энг юқори натижасини (44 гол) 2023/2024 йилги мавсумда, яъни «Бавария»даги дебют йилида қайд этган эди.

Шунингдек, 32 ёшли Кейн Англия терма жамоаси сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Инглиз ҳужумчиси 2023 йилнинг ёзида «Тоттенхэм»дан мюнхенликлар сафига келиб қўшилган эди. Ўшандан буён у «Бавария» либосида 133 та ўйинда майдонга тушиб, 130 та гол ва 31 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг