Ҳарри Кейн «Бавария»даги келажаги ҳақида фикр билдирди
«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Мюнхен клуби билан шартномасини узайтириш эҳтимоли борасида фикр билдирди.
«“Бавария” билан шартномани узайтиришми? Ҳа, бу албатта мумкин. Ҳатто 100 фоиз дейиш ҳам мумкин. Бу борада музокаралар ўтказиш кераклигини аввал ҳам айтгандим. Ишончим комилки, бу суҳбатлар бўлиб ўтади. Ҳозирча эса эътиборим жорий мавсумга қаратилган. Шартнома узайтирилиш эҳтимоли жуда юқори. Айни дамда мен бўлишни истаган бошқа жой йўқ», — дея Ҳарри Кейннинг сўзларини келтиради журналист Флориан Плеттенберг.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ёзида Ҳарри Кейн «Бавария» сафида Германия чемпионлигини қўлга киритди. Бу 32 ёшли футболчи учун фаолиятидаги илк соврин бўлди. Кейинчалик ҳужумчи жамоа билан мамлакат Суперкубогида ҳам ғалаба қозонди.
Жорий мавсумда Ҳарри Кейн барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.