locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳарри Кейн “Бавария” билан узоқ муддатли янги шартнома имзолаши мумкин

Аввалроқ “Бавария” 19 август куни Кейнга “Олтин бутса” соврини топширилишини маълум қилган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн яқин вақт ичида Мюнхен клуби билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда. Abendzeitung München маълумотига кўра, 33 ёшли англиялик футболчи билан музокаралар тез орада бошланади ва томонлар август охири ёки сентябрь бошида келишувга эришиши мумкин.

Манбага кўра, Кейннинг янги шартномаси 2029 йил ёки 2030 йил ёзига қадар мўлжалланиши мумкин. Шу тариқа, “Бавария” ўзининг асосий ҳужумчиларидан бирини яна бир неча мавсум давомида жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, Ҳарри Кейн Мюнхен клубида ўзини яхши ҳис қилмоқда ва “Бавария” билан катта мақсадларга эришишига ишонмоқда. Хусусан, англиялик ҳужумчи келаётган мавсумдаёқ жамоа билан УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш мумкинлигига ишонмоқда.

Аввалроқ “Бавария” 19 август куни Кейнга “Олтин бутса” соврини топширилишини маълум қилган эди. Клуб вакиллари ҳужумчининг ўтган мавсумдаги ўйинини юқори баҳолаб, унинг мавсуми “Олтин тўп”га муносиб бўлганини ҳам таъкидлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг