locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арне Слот киїниш хонасида «Ливерпуль» яримҳимоячиси билан жанжаллашиб қолди

Ушбу ҳодисанинг аниқ сабаблари ва тафсилотлари очиқланмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» жамоаси ичида муҳит кескинлашгани ҳақида хавотирли хабарлар тарқалмоқда. Indykaila News нашрининг клубдаги ишончли манбаларига таянадиган хабарларига кўра, ўтган ҳафта бош мураббий Арне Слот ва яримҳимоячи Кертис Жонс ўртасида можаро юз берган.

Ҳозирча киїниш хонасида содир бўлган ушбу низонинг аниқ сабаблари ва тафсилотлари очиқланмаган. Бироқ клубга яқин манбалар вазият анча жиддий эканини таъкидлашмоқда. Бу воқеа жамоанинг ички муҳитига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Кертис Жонс — мерсисайдликлар академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда яримҳимоячи барча турнирлар доирасида 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта самарали узатмани ёздириб қўйган.

25 ёшли футболчининг «Ливерпуль» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, айни дамда Жонснинг бозор қиймати 40 миллион евронни ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг