Арне Слот бошқарувидаги «Ливерпул» «Челси»га қарши ўтказган тўртта ўйинда атиғи бир марта ғалаба қозонди
«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот Лондоннинг «Челси» жамоасига қарши ўтказилган тўртта ўйинда бор-йўғи бир бор ғалаба қозонди. Бугун, 9 май куни мерсисайдликлар пойтахт клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.
«Ливерпул» Слот қўл остида охирги марта 2024 йилнинг 20 октябрида «Челси»ни мағлуб этган эди, ўшанда жамоа 2:1 ҳисобида зафар қучган. Ушбу ғалаба ва бугунги дурангдан ташқари, Слот бошчилигидаги «Ливерпул» лондонликларга икки бор (1:2 ва 1:3 ҳисобларида) имкониятни бой берган.
Англия чемпионатининг 36 та ўйинидан сўнг мерсисайдликлар 59 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Кўклар» эса 49 очко билан 9-поғонадан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган турда Арне Слот жамоаси «Манчестер Юнайтед»га 2:3 ҳисобида ютқазган эди, Лондон клуби эса «Ноттингем Форест»дан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.