locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арне Слот АПЛдаги дебют мавсумидаёқ Сер Алекс Фергюсон совринини қўлга киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Арне Слот АПЛдаги дебют мавсумидаёқ Сер Алекс Фергюсон совринини қўлга киритди
ФОТО: Getty Images

“Ливерпул“ бош мураббийи Арне Слот “Ливерпул” менежерлар ассотсиацияси (LMA) томонидан йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Слотга Сер Алекс Фергюсон номи билан аталган соврин топширилди.

Эслатиб ўтамиз, охирги бор 2021/2022-йилги мавсумда “Ливерпул”ни бошқарган Юрген Клопп ушбу совринга номзод бўлган эди. Ўшанда мерсисайдликлар 92 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллашган эди.

Слотга ушбу соврин 27-май, сешанба куни Лондондаги JW Marriott Grosvenor House'да бўлиб ўтган 33-йиллик тақдирлаш маросимида топширилди.

Маълумот учун, “Ливерпул” якунланган мавсум АПЛда 84 очко жамғариб Англия чемпионига айланди. Иккинчи ўриндаги “Арсенал” билан орадаги фарқ 10 очкони ташкил қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг