locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арне Слот «Ал Ахли» бош мураббийлигига номзодлар қаторига киритилди

Бироқ ушбу тайинлов амалга ошишига жиддий тўсиқ бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг «Ал Ахли» клуби янги бош мураббий излашда давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, собиқ «Ливерпуль» устози Арне Слот клуб раҳбарияти кўриб чиқаётган асосий номзодлардан бири ҳисобланади.

Бироқ ушбу тайинлов амалга ошишига жиддий тўсиқ бор. Гап шундаки, «Ал Ахли» биринчи навбатда амалдаги бош мураббий Матиас Яйссленинг жамоани расман тарк этишини кутмоқда. Германиялик мутахассис «Ньюкасл» бош мураббийлигига яқин турибди ва фақат унинг кетиши тасдиқлангандан кейингина Саудия клуби янги мураббий билан музокараларни жадаллаштиради.

Қайд этилишича, Арне Слот билан бир қаторда португалиялик мутахассис Витор Перейра ҳам номзодлар рўйхатидан ўрин олган. Ҳозирча «Ал Ахли» ҳеч бир мураббий билан расмий музокараларни бошламаган.

Эслатиб ўтамиз, Арне Слот 2026 йилнинг май ойида «Ливерпуль»ни тарк этганидан бери янги жамоа бошқармаган. Сўнгги ҳафталарда унинг номи Нидерландия терма жамоаси ва бир қатор Европа клублари билан ҳам боғланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг