Арнау Тенас ижара асосида «Мальорка»га ўтди
Испаниялик дарвозабон Арнау Тенас келаси мавсумни «Мальорка» сафида ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.
25 ёшли голкипер «Вильярреал»дан бир мавсумлик ижара шартномаси асосида «Мальорка»га йўл олди. Тенас 2025 йил августидан буён «сариқ сувости кемаси» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
Ўтган мавсум Испания Ла Лигасида дарвозабон 10 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 16 та гол ўтказиб юборди. Унинг «Вильярреал» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, «Мальорка» 2025/26 йилги мавсум якунида Ла Лигада 38 та ўйинда 42 очко тўплаб, 18-ўринни эгаллади ва Сегундага равона бўлди.
Пальма-де-Мальорка клуби янги мавсумдаги илк учрашувини 15 август куни ўз майдонида «Вальядолид»га қарши ўтказади.