Армин Бошняк — «Металлург» футболчиси!
Янги мавсумга режа асосида пухта тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибни шакллантириш ишларида ҳам фаолликни унутмаяпти.
Жумладан, ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида черногориялик легионер Армин Бошняк таклиф этилди. Юртдошларимизга «Андижон» клуби сафидаги ўйинлари билан яхши таниш бўлган футболчи янги мавсумда «Металлург» сафида тўп тепади.
Черногорияда мавсум қизғин палласига кирган десак, муболаға бўлмайди. «Meridianbet 1» мусобақасида 21-турдан кейин «Сутјеска» жамоаси 39 очко билан етакчи бўлса, «Арсенал» 26 очко жамғариб, 8-поғонани эгаллаб турибди. 19 учрашувда майдонга тушган Бошняк ҳисобига 4 та гол уриб, 3 та ассист ёздириб қўйган.
Армин фаолияти давомида «Единство», «Искра», «Рудар», «Зета», «Балкани» (Косово), «Тампинс Роверс» (Сингапур), «Езеро», «Андижон» ва «Арсенал Тиват» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Армин Бошняк янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз.
Армин Бошняк
Туғилган сана: 20.04.1994
Бўйи: 1.87
Амплуаси: Ярим ҳимоячи, ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: «Единство», «Искра», «Рудар», «Зета», «Балкани» (Косово), «Тампинс Роверс» (Сингапур), «Езеро», «Андижон», «Арсенал Тиват»