Аргентиналик Рома футболчиси интервью бериб, унда ўзбек футболчиси Элдор Шомуродовни тилга олди
Расм: one.uz Элдор Шомуродов ва Матиас Суле
«Рома»нинг аргентиналик футболчиси Матиас Суле яқинда берилган интервьюсида idealista.it журналига «Ромадаги илк кунлари ва уни энг кўп ҳайратга солган жиҳатлар» ҳақида гапириб берди. Энг эсда қоларли лаҳза, деди Суле, жамоадоши Элдор Шомуродовнинг Европа Лигасидаги голи бўлди.
Ўша оқшом Элдор Шомуродовнинг «Атлетик Билбао»га қарши ўйининг охирги сонияларида урган голи энг эсда қоларли бўлди. Тўла трибуна, ажойиб манзара, ғалабани тўла стадионда нишонлаш унутилмас лаҳзаларни тақдим этди ва бу менга жуда ёқди. Фаолиятим давомида бундай ҳолатни бошдан кечирмаганман. Биз ўйнайдиган «Олимпико» ҳар доим мухлисларга ҳиссиёт улашади.
Матиас Суле ва Элдор Шомуродов «Рома» клуби ҳужумчилари ҳисобланади.
Бакрадзе Иман
Редактор