Аргентина ва Испания Финалиссима баҳси ўтказиладиган жойни ўзгартириш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Аслида ушбу ўйин 27 март куни Қатарда бўлиб ўтиши керак эди.
ФОТО: Getty Images
Испания ва Аргентина футбол федерациялари 2026 йилнинг 27 март куни Қатарда бўлиб ўтиши режалаштирилган Финалиссима — 2026 баҳси ўтказиладиган жойни ўзгартириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Вероника Брунати хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, ҳар икки мамлакат футбол федерациялари Яқин Шарқдаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, учрашувни бошқа жойга кўчириш имкониятларини биргаликда баҳолашлари лозим. Ҳозирча бу борада расмий баёнот берилмаган бўлса-да, минтақадаги вазият туфайли дастлабки танланган манзил қайта кўриб чиқиш босқичида турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар футбол ассотсиатсияси (QFA) матбуот хизмати мамлакатдаги барча футбол турнирлари ўйинлари номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилган эди.
Насрулло Каримов
Журналист