Аргентина футболчилари Скалонининг терма жамоада қолишини истамоқда
Аргентина миллий терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалонининг амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етмоқда. Мутахассиснинг жамоадаги келажаги ҳозирча ноаниқ.
AOL маълумотига кўра, Аргентина терма жамоаси футболчилари Скалонининг ўз лавозимида қолишини истамоқда. Жамоанинг ёш истеъдодларидан Николас Пас ҳам мураббий билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканини айтди.
«У менга Аргентина терма жамоасида дебют қилиш имкониятини берди. Унинг қолишини умид қиламан», — деди Пас.
Тажрибали ҳимоячи Кристиан Ромеро ҳам Скалонини қўллаб-қувватлади:
«Биз унинг қолишини умид қиляпмиз. У миллий терма жамоа учун муҳим шахс».
Бу фикрни Леонардо Балерди ва Джанлука Престианни каби бошқа аргентиналик футболчилар ҳам қўллаб-қувватлаган. Қайд этиш жоизки, уларнинг ҳар иккиси ҳам 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмаган.