Аргентина футбол федерацияси киберҳужумга учради, мисрлик хакерлар гумон қилинмоқда
Аргентина футбол ассотсиацияси (AFA) ўзининг расмий электрон почта тизимига нисбатан киберҳужум амалга оширилганини маълум қилди.
Федерация баёнотига кўра, номаълум шахслар AFA'нинг расмий аккаунтларидан рухсатсиз электрон хабарлар юборган. Ушбу хабарларда Аргентина терма жамоасининг Миср устидан қозонган ғалабаси ҳакамларнинг "нотўғри қарорлари" эвазига қўлга киритилгани ҳақида даъволар илгари сурилган.
Аргентина ОАВларининг хабар беришича, ҳужум ортида мисрлик хакерлар гуруҳи турган бўлиши мумкин. Улар AFA тизимига ноқонуний кириш орқали электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотларни қўлга киритган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
AFA эса барча ходимлар ва ҳамкорлардан сўнгги вақтларда расмий манзиллардан юборилган шубҳали хабарларга ишонмасликни сўради. Федерация ҳозирда IT мутахассислари билан биргаликда ҳодиса юзасидан текширув олиб бораётганини ва хавфсизлик чораларини кучайтирганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, мужаро Аргентина ва Миср ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувидан сўнг юзага келган. Ўша баҳсда мисрликлар ҳакамликдан кескин норози бўлган эди.