Аргентина Англияга қарши тарихий кўк либосда майдонга тушади
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 ярим финалида Англияга қарши 1986-йилги мундиалдаги афсонавий кўк либосда майдонга тушади. FIFA аргентиналикларнинг ушбу илтимосини маъқуллади.
Айни шу рангдаги либос 1986-йил Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг чорак финалида ҳам кийилган эди. Ўшанда Диего Марадона "Худонинг қўли" ва "Аср голи" билан Аргентина терма жамоасига Англия устидан 2:1 ҳисобидаги тарихий ғалабани тақдим этган.
Аргентина футбол ассоциацияси бу сафар ҳам тарихий анъанани давом эттириш ва омадли деб ҳисобланадиган кўк либосда майдонга тушишга қарор қилди. Жамоа ушбу мундиалда ҳам мазкур либосда Иордания устидан ғалаба қозонган эди.
Энди эса Лионель Скалони шогирдлари 40 йил аввалги тарихни такрорлаш умидида Англияга қарши яна кўк либосда финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.