Арда Гюлер “Реал” билан янги шартнома имзолайди
“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Арда Гюлернинг клубдаги келажаги деярли ҳал бўлди. Мадридликлар туркиялик футболчи билан янги шартнома бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, янги келишув 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлади. Шу билан бирга, 21 ёшли футболчининг маоши ҳам оширилади. “Реал” бу қарор орқали Гюлернинг жамоа лойиҳасидаги муҳим ўрнини таъкидлашни истамоқда.
Гюлер жорий мавсумда “Реал” сафида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. У янги мавсум стартида асосий таркиб учун курашда муҳим футболчилардан бирига айланиб бормоқда.
Маълумот учун, Арда Гюлер 2023 йилда “Фенербахче”дан “Реал Мадрид”га ўтган. Ўтган мавсумда у Чемпионлар лигасининг энг яхши ёш кашфиёти совринини қўлга киритган.