Арбелоа Трентга «Реал»ни тарк этишни маслаҳат бермаган — AS
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа Трент Александер-Арнолдга ишонади ва уни жароҳатдан сўнг жамоа асосий таркибига қўшиш ниятида. «Қаймоқранглилар» раҳбарияти 27 ёшли ҳимоячини узоқ муддатли вариант сифатида кўриб чиқишда давом этмоқда. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, баъзи инглиз нашрлари тарқатган, унда Арбелоа Александер-Арнолдга «мен сизга ишонмайман» деган гапни айтгани ҳақида маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Таъкидланишича, испан мутахассиси футболчи билан мулоқот қилган, лекин мақсади унга тўлиқ қўллаб-қувватлаш кўрсатиш бўлган.
Александер-Арнолд ўтган ёз «Реал»га қўшилган. Шу даврда у барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, учта голли пас берди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади.