locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа «Реал»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди

У бутун мураббийлик фаолиятини "Реал" академиясида ўтказган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Арбелоа «Реал»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди
ФОТО: Getty images

"Реал" январь ойидаёқ бош мураббийни алмаштиришга қарор қилди.

Душанба куни Мадрид клуби Хаби Алонсо билан ўзаро келишувга кўра хайрлашганини эълон қилди.

"Қаймоқранглилар" янги бош мураббийи сифатида Альваро Арбелоани эълон қилди.

У бутун мураббийлик фаолиятини "Реал" академиясида ўтказган. 2025 йилнинг ёзидан бошлаб Альваро "Кастилья" ёшлар жамоасини бошқарган.

"Реал" навбатдаги ўйинини 14 январь, чоршанба куни Испания кубоги 1/8 финали доирасида сафарда "Альбасете"га қарши ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг