locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа «Реал»нинг сўнгги тўққиз мураббийи ичида дебют ўйинида мағлуб бўлган иккинчи мутахассисга айланди

Мадридликлар кеча Испания Кубогини тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клубининг янги бош мураббийи Алваро Арбелоа жамоа бошқарувидаги илк ўйинидаёқ мағлубиятга учради. «Қироллик клуби» Испания Кубогида мамлакатнинг иккинчи кучли лигаси вакили «Альбасете»га сенсацион тарзда 2:3 ҳисобида ютқазди.

Аввалроқ «Реал»нинг сўнгги тўққиз нафар бош мураббийидан фақат биттаси барча мусобақалардаги дебют учрашувида мағлуб бўлган эди (беш ғалаба, уч дуранг). Бу ҳолат Хулен Лопетеги билан боғлиқ бўлиб, у 2018 йилги Европа Суперкубоги финалида «Атлетико»га қарши баҳсда 2:4 ҳисобида ютқазган. Бу ҳақда OptaJose X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Шу тариқа, Мадриднинг «Реал» клуби Испания Кубогидаги иштирокини якунлади. «Альбасете»га қарши ўйин «қаймоқранглилар» учун янги бош мураббий Алваро Арбелоа қўл остидаги илк учрашув бўлди. Аввалроқ у ушбу лавозимда ўз ватандоши Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг