locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа «Реал»нинг Алонсо даврида амал қилган машғулотлар ёндашувига ўзгартиш киритди

Янги тамойил дарҳол амалиётга татбиқ этилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби янги бош мураббийи Алваро Арбелоа Хаби Алонсо даврида амал қилинган машғулотлар ёндашувини ўзгартиришга қарор қилди. Эндиликда «қироллик клуби» футболчилари Чемпионлар Лигасидаги сафар учрашувлари олдидан машғулотларни рақиб мамлакат ҳудудида ўтказади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, янги тамойил дарҳол амалиётга татбиқ этилади. Сешанба куни, 27 январь тонгида Мадрид жамоаси Чемпионлар Лигасининг 8-тури доирасида «Бенфика»га қарши баҳс учун Лиссабонга йўл олади ва якуний машғулотни куннинг иккинчи ярмида «Да Луш» стадионида ўтказади.

Қайд этилишича, Хаби Алонсо «Реал»нинг ўйиндан олдинги машғулотларини асосан Мадридда ўтказишни афзал кўрган ва рақиб стадионида бўлишни минимал даражада чеклаб келган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг