Арбелоа «Реал»нинг қайси футболчилари ЖЧ-2026да қатнашиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания чемпионатининг 33-турида «Алавес» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг, жамоанинг ҳар қандай футболчиси ЖЧ-2026 мусобақасига бориш имкониятига эга эканлигини таъкидлади.
«Карвахал Испания миллий жамоасидан ЖЧ учун чақирув оладими? Менинг ихтиёримда 20 нафар футболчи бор ва ўйлашимча, «Реал»нинг исталган ўйинчиси Жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга. Мен эса доим жамоа учун нима яхши бўлса, шунга интиламан», — дея Арбелоанинг сўзларини келтирмоқда AS нашри.
Ушбу ғалабадан сўнг «Реал» ўз очколари сонини 73 тага етказиб олди ва пешқадам «Барселона» билан орасидаги фарқни 6 очкога қыскартирди, бироқ каталонияликларда битта захира ўйини мавжуд.
Мадридликлар навбатдаги учрашувни сафарда «Бетис»га қарши ўтказишади. Мазкур баҳс жума куни, 24 апрелда бўлиб ўтиши белгиланган.