Арбелоа «Реал» сардорлари билан инқирозли йиғилиш ўтказди
Мадрид клуби Ла Лиганинг сўнгги икки ўйинида мағлубиятга учради.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лигадаги кетма-кет иккинчи мағлубиятдан сўнг инқирозли йиғилиш ўтказди. COPE нашри хабарига кўра, мураббий аввал жамоа сардорлари, сўнгра барча футболчилар ва мураббийлар штаби билан учрашган.
Манбанинг таъкидлашича, испаниялик мутахассис жамоадан «мавсумнинг якунлий босқичида қўшимча куч сарфлашни» сўраган. Қайд этилишича, «қироллик клуби» футболчилари вазият қай даражада хавфли эканини тушуниб турган бўлсалар-да, мавсумни муваффақиятли якунлашдан умид узишмаган.
Эслатиб ўтамиз, душанба, 2 март куни Арбелоа шогирдлари Ла Лиганинг 26-турида «Хетафе»га (0:1) имкониятни бой беришди. Бунгача, 21 февраль куни «Реал» ўз майдонида «Осасуна»дан (1:2) мағлубиятга учраган эди.
Насрулло Каримов
Журналист