locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа «Реал» етакчиларининг «диктатура»сидан азият чекмоқда

Испаниялик мутахассис 13 январь куни Мадрид клуби бош мураббийига айланганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа томонидан қабул қилинаётган қарорларни шубҳа остига олмоқда. Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, клубдаги ҳозирги вазият аввалроқ Хаби Алонсо даврида ва Карло Анчелоттининг сўнгги мавсумида кузатилган ҳолатларни ёдга солмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Арбелоа «Қироллик клуби» кийим алмаштириш хонасида ҳукм сураётган ўзига хос «диктатура»дан азият чекмоқда. Испаниялик мутахассис «қаймоқранглилар» етакчилари қўллайдиган усулларни ўз тажрибасидан яхши билса-да, ҳозирда ўзининг тактик қарорларига нисбатан ишончсизлик ҳис қилмоқда.

Қайд этилишича, футболчилар мураббийнинг айрим ёндашувларидан норози, бироқ буни оммага ошкор қилмасликка ҳаракат қилишмоқда. Шу билан бирга, Арбелоанинг ўзи ҳам жамоани бошқаришда маълум қийинчиликларга дуч келаётганини англаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа жорий йилнинг 13 январь куни Мадрид клуби бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг