locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа «Реал» бош мураббийи лавозимидан четлаштирилиши мумкин

Испаниялик мутахассиснинг мадридликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилда якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри клубдаги аноним манбаларига таянадиган хабар бермоқда.

Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичида жамоа икки ўйин натижасига кўра «Бавария»га 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди.

Испания Ла Лигасида эса клуб пешқадамдан тўққиз очкога ортда қолмоқда — айнан шу натижалар фонида раҳбарият мураббийлар штабини ўзгартиришга қарор қилиши мумкин. Шундай бўлса-да, клуб мутасаддилари бундай қадамни фақат мавсум якунлангач амалга оширишларини таъкидламоқда.

Бунинг сабаби шундаки, ҳозир янги мураббий таклиф қилишдан маъно йўқ, қолаверса, Арбелоа жамоага содиқ инсон ҳисобланади. Мутахассис кийиниш хоналаридаги муҳитни яхшилашга эришган, бу эса май ойига қадар профессионал муҳитни сақлаб туришга ёрдам беради.

Альваро Арбелоа 2026 йилнинг январ ойида «Реал» бошқарувини қўлга олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг