locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа: «Математик нуқтаи назардан ҳали ҳеч нарса тугагани йўқ, пойга давом этмоқда»

«Реал» бош мураббийи «Алавес»га қарши ўйин ва чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания Ла Лигасининг 33-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши баҳсдаги (2:1) ғалаба борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз биринчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик. Кўпроқ гол уриб, барча масалаларни ҳал қилишимиз ва рақибга ўйинга қайтиш учун имконият бермаслигимиз керак эди.

«Бавария» билан баҳсдан сўнг ўзаро гаплашиб олдик ва қолган етти учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишга қарор қилдик. Мақсадимиз шу. Биттасига эришдик, яна олтитаси қолди. Испания чемпионати пойгаси давом этяптими? Математик нуқтаи назардан ҳали ҳеч нарса тугагани йўқ, демак, пойга давом этмоқда», — дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Мадрид клуби матбуот хизмати.

Испания чемпионатининг 32 та ўйинидан сўнг Мадриднинг «Реал» клуби 73 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг