locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа: «Иккинчи гол биз учун жиддий зарба бўлди, бироқ жамоа яхши реакция кўрсатди»

«Реал» бош мураббийи «Бавария»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финали доирасида Мюнхеннинг «Бавария» жамоасидан қабул қилинган мағлубиятдан (1:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Арбелоанинг таъкидлашича, жамоа ҳали ҳам курашни давом эттирмоқда ва вазиятни ўзгартириш учун бор-йўғи битта гол етишмаяпти. Мураббий жамоасининг ҳар қандай майдонда ғалаба қозонишга қодир эканига ишонч билдирди. Ўйин таҳлилига тўхталар экан, у ҳимояда жуда пастга тушиб кетишгани, айниқса вингерлар ўз дарвозаларига яқинлашиб қолгани режанинг бир қисми бўлмаганини қайд этди. Бу ҳолат рақибга ўйин назоратини бериб қўйган.

«Биз тўп йўқотишлардан қочишимиз кераклиги ҳақида кўп гапирган эдик, бироқ иккинчи гол биз учун жиддий зарба бўлди. Шунга қарамай, жамоа яхши реакция кўрсатди ва характер намоён этди. Бизда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, деган ҳис бор, бироқ барибир кейинги босқич масаласи очиқ қолмоқда», — деди Альваро Арбелоа.

Жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи жавоб учрашуви 15 апрел куни Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг