locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арбелоа «Фулҳэм»га «Реал» ҳужумчисини олиб келмоқчи

Испаниялик мутахассис аввалроқ Гарсия билан «Реал» тизимида бирга ишлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Арбелоа «Фулҳэм»га «Реал» ҳужумчисини олиб келмоқчи
ФОТО: Getty images

«Фулҳэм»нинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа ёзги трансферлар ойнасида Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсияни жамоага олиб келишни истамоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Испаниялик мутахассис аввалроқ Гарсия билан «Реал» тизимида бирга ишлаган ва унинг салоҳиятини яхши билади.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида мадридликлар ҳужумчини сотишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

2025/26 йилги мавсумда Гонсало Гарсия асосий жамоа сафида 39 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.

Ундан олдин эса «Реал Кастилья» сафида 2024/25 йилги мавсумда 73 та ўйинда 30 та гол урган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг