Арбелоа: «Дарвозабон менга гол уриши биринчи марта кузатилаётгани йўқ»
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа Чемпионлар Лигасининг сўнгги турида Лиссабоннинг «Бенфика» жамоасидан қабул қилинган аламли мағлубият (2:4) ҳамда дарвозабон Анатолий Трубиннинг голи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Дарвозабон менга гол уриши биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Шубҳасиз, рақиб таваккал қилишга мажбур эди. Биз майдонда икки киши кам бўлиб қолдик, кучли саккизликка кириш учун эса бизга гол керак эди. Улар ҳам, биз ҳам боримизни тиқдик, аммо якунда ғалаба уларга насиб этди», — дея Арбелоанинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Лиссабондаги драма «қироллик клуби» учун кутилмаган якун топди. Учрашув охирида, ҳисоб 2:3 кўринишида бўлиб турганда, мадридликлар бир неча дақиқа ичида икки бор қизил карточка олиб, майдонда 9 киши бўлиб қолишди. 90+8-дақиқада эса «Бенфика» посбони Анатолий Трубин «Реал» дарвозасини ишғол қилиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Ушбу мағлубият «Реал»ни тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўлланма берувчи кучли саккизликдан тушириб юборди ва жамоа 9-ўрин билан плей-оффнинг ўтиш ўйинлари зонасида қолди. «Бенфика» эса Трубиннинг голи эвазига тўплар нисбати бўйича «Марсел»ни ортда қолдириб, кейинги босқич учун зарур бўлган сўнгги — 24-поғонага кўтарилиб олди.