Арбелоа: «Бундай ҳолат учун ўйинчини майдондан четлатиб бўлмайди»
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб учрашувида «Бавария»дан қабул қилинган мағлубият (3:4), шунингдек, жамоа яримҳимоячиси Эдуарду Камавинганинг майдондан четлатилиши борасида ўз фикрларини билдирди.
— Бу ажойиб ўйин бўлди. Футболчиларимнинг қилган ҳаракатлари ва меҳнатлари учун уларга ҳамдардман. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаш учун келган барча «Реал» мухлисларидан ҳам узр сўрайман... Жамоанинг бажарган ишидан фахрланаман. Улар бор кучларини ишга солишди.
— Камавинганинг ҳолати қандай?
— Бошқалар қатори. Бундай ҳолат учун ўйинчини майдондан четлатиб бўлмайди. Назаримда, ҳакам унинг ҳисобида сариқ карточка борлигини билмаган ҳам шекилли. Ҳакам ўйинни ва бутун баҳс мазмунини бузиб қўйди.
— Қизил карточка ўйин тақдирини ҳал қилдими?
— Бу аён-ку, — деди Арбелоа Movistar эфирида.
Эслатиб ўтамиз, Эдуарду Камавинга учрашувнинг 86-дақиқасида рақибга тўпни узоқ вақт бермасдан ушлаб тургани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этган эди.